Тошкент вилояти “ЯЛЛАМА” қишлоқ врачлик пунктида тиббий ижтимоий патронаж бригадаси аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

16.10.2012

Тошкент вилояти “ЯЛЛАМА” қишлоқ врачлик пунктида жамғарма минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси 187 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 54 нафарини аёллар, 42 нафарини фертиль ёшдаги аёллар, 17 нафарини болалар, 109 нафарини ўсмирлар, 109 нафарини қиз болалар ташкил этди. Шундан 2 нафари манзилли тиббий кўрикдан ўтганлардир. Кўрик давомида аҳоли қуйидаги врачлик мутахассисликларидан тиббий кўрикдан ўтдилар: УЗИ кўригидан 117 нафар, ЭКГ кўригидан 6 нафар, лаборатория кўригидан 135 нафар, аҳоли кўрилди. Ундан ташқари 38 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида 68 нафар аҳолига маъруза ўқилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари