«Экстрим гиёҳвандликка қарши » мавзуида X- ёшлар фестивали

2012 йилни Президентимиз томонидан “Мустаҳкам оила” йили деб эълон қилиниши муносабати билан ушбу йилга мўлжалланган Давлат дастури доирасида мамлакатимизда бир қанча ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташаббуси билан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳамда тамаки чекишга қарши — ёшларни экстремал спорт турларига қизиқтириш ва ана шу спорт турлари орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Гиёҳвандликка қарши экстрим” X – ёшлар фестивали ўтказилди.

X-Фестивал, “Ёшлар гиёҳванд моддалар ва гиёҳвандликка қарши, соғлом турмуш тарафдори” лоиҳаси доирасида Ижтимоий жамғарма гранти асосида нодавлат нотижорат ташлилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қошидаги жамоат фуқаролик институтлари кўмагида амалга оширилмоқда.

Гиёҳвандликка қарши экстрим” мавзуидаги X-ёшлар фестивалининг ташкилотчилари:

  1. “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси;
  2. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги;
  3. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси;
  4. “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси;
  5. Ўзбекситон экологик ҳаракати;
  6. Ўзбекситон касаба уюшмаси;
  7. Ўзбекситон экстримал ва тоғ туризми федерацияси;
  8. Тошкент вилояти тоғ спорти ва туризми спорт мактаби;
  9. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар экофоруми ва бошқалар.

 

Фестивалдан кўзланган максад:

Ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, ёшлар спортнинг экстримал турлари билан шуғилланиш ҳамда ўзларининг қоблиятларини уш бу гўзал спорт тури кўргазмали мусобақаларида кўрсатиш орқали гиёҳвандликга ва тамаки чекишга қарши, курашиш.

Лоиҳа уюшмаган болалар ва ўсмирларни урбан спорт тури Клуб Федерациясига қарашли Тошкент кўчаларида велосипед, скейтборд, роликли конкида сайр қилайтган ёшларни ўрнак қилиб кўрсатишга қаратилган. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Экстримал ва тоғ туризми федерацияларининг хайрия ва ижтимой фаолиятига, ташкиллаштираётган спорт тадбирларига жалб этишдир.

Фестивал 2 босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич – 2012 йил 25-26 октябр соат 13:00 дан то 18:00 га қадар «Ўзбекистон Миллий боғи»да;

– 25- октябр – “Жасур болалар” теле-мусобақасига тайёргарлик;

– 26-октябр – мусобақаларга старт берилди.

Иккинчи босқич – 27 октябр 2012 йил. Якуний босқич: скейтборд, ролик, тоғ велосипеди, тоғ туризми тайёргарлиги, сув слалом спорт турлари бўйича энг яхши спорт чиқишлари. Барча ғолиб ва қатнашчиларни тақдирлаш маросими ва мусиқали спорт гуруҳларининг чиқишлари. «Ўзбекистон Миллий боғи»да соат 14:00 дан 19:00 га қадар бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган давлат ва жамоат ташкилотларига ҳамда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига  ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари