Кўзларга нур бағишлаб…

ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат), 13.11.2012 18:19

Пойтахтимиздаги “Шифо-нур-кўз” лазер микрожарроҳлик марказининг Қашқадарё филиалида тиббий хизмат маданиятининг юксаклиги ва муолажаларнинг яхши самара бераётгани туфайли мижозлар сони тобора ортиб бормоқда. Муассаса шифокорларининг тажриба ва маҳорати, бу ердаги энг замонавий тиббий жиҳозлар беморларга аниқ ташхис қўйиш ва уларни қисқа муддатда даволаш имконини бераётир. Кўз касалликларини микрожарроҳлик усули билан даволаш йўлга қўйилгани мижозларга манзур бўлмоқда. Бу ерда ҳар куни ўртача 50-60 бемор қабул қилиниб, ташхис қўйиш, даволаш ва микрожарроҳлик амалиёти бажариляпти.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари