Жамғарманинг Хоразм вилояти минтақавий филиалининг ярим йиллик хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Хоразм вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Жамғарманинг Хоразм вилояти минтақавий филиали томонидан 28 май куни Урганч шаҳридаги Ахборот ва компютер технологиялари касб-хунар коллежида вилоятнинг таълим тизимида меҳнат қилаётган ходимларининг ногирон фарзандлари учун оилавий махсус спорт ўйинлари ўтказилди.

Жамғарманинг Хоразм вилояти минтақавий филиали томонидан 23 май куни Урганч шаҳридаги 93-94-сонли мактаб интернати ва Хива шаҳридаги 97-сонли ақли заиф махсус мактаб интернати тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда иштирок этган болаларга жамғарма томонидан 100,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. 26 май куни Урганч шаҳрида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, ногирон боқувчисини йўқотган оила фарзандлари учун “Авесто” музейига ва расмлар галериясига сайр этишлари ташкиллаштирилди. Мазкур тадбир учун жамғарма томонидан 200,0 минг сўм сарфланди.

Javob berish