18 август куни 11 нафар болалар диагностика ва даволаниш учун Германияга юборилди

Халқимизда азал-азалдан бировнинг дардига шерик бўлиб оғир кунларида ҳамдард бўлиш, ёрдам қўлини чўзиш одати мавжуд. Даврлар ўтса-да, бу эзгу ҳислат йўқолиб кетмади, аксинча  тезкор замон, янги технологиялар асрида  бу жараён давлат миқёсига кўтарилди.  Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алоҳида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия жамғармаси ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, жамғарма томонидан махсус дастур ишлаб чиқилган.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Фриденсдорф Интернейшнл” Халқаро ташкилоти билан узоқ муддатлт уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриденсдорф Интернейшнл”  халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб дунёдаги 40 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни бепул даволаш ва реаблитация  қилиш билан шуғулланадилар.

Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халкаро ташкилолтининг грант маблағи хисобига туғма оёқ нуқсони бўлган бемор болаларни операция қилиш мақсадида 2011 йилнинг 6 ойи давомида 118 нафар бемор болалар операция қилинди. Жами харажат 9 200,0 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, 159 нафар юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари билан оғриган бемор болалар 18 174,7 минг сўм маблағ доирасида Тошкент Тиббиёт Академияси ва бир қатор вилоятлардаги клиникаларда операция қилиндилар ва бу жараён бугунги кунда давом эттирилмоқда.

2002 йилдан 2011 йилнинг 6 ой ҳолатига жами Ўзбекистондан 200 нафарга яқин бемор болалар Германия клиникаларида даволандилар.

Ушбу эзгу ишларни давом эттирган ҳолда жорий йилнинг 18 август куни қуйидаги 11 нафар болалар диагностика ва даволаниш учун юборилди:

т/р               Ф.И.Ш.  Туғилган  йили Манзил
1 Жахонгирова Дилшода 2001 йил Наманган вилояти
2 Абдуллаев Баҳром 1998 йил Самарқанд вилояти
3 Пардаева Динара 2004 йил Тошкент вилояти
4 Алижонов Довулбек 2001 йил Фарғона вилояти
5 Мамарасулов Жахонгир 1998 йил Жиззах вилояти
6 Соибназаров Мафтунбек 2000 йил Навоий вилояти
7 Рахматуллаева Робиябону 2004 йил Тошкент шаҳри
8 Хамрокулов Сардор 2004 йил Бухоро вилояти
9 Обламуродов Шаҳзод 2001 йил Тошкент вилояти
10 Мухаммаджонов Шахзодбек 2001 йил Тошкент вилояти
11 Абдулфотиев Абубакир 1999 йил Наманган вилояти

                Жорий йилнинг 25 август куни қайтадиган Германияда даволаш курсини ўтган қуйидаги 10 нафар болалар рўйхати:

т/р Ф.И.Ш.   Туғилган йили              Манзил
1 Кирилов Данил 2002 йил  
2 Чулибоев Давлатбек 2002 йил  
3 Мустафақулова Фотима 2004 йил  
4 Абдуҳамидова Каромат 2002 йил  
5 Уринбоев Мухаммадали 2007 йил  
6 Сафаралиев Зафар 2001 йил  
7 Мардонкулов Парвиз 2002 йил  
8 Бўтаева Зебинисо 1998 йил  
9 Убайдуллаева Мавлуда 1995 йил  
10 Фазлиддинова Насиба 1996 йил  

 

 “Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Ўтказилиш жойи: Тошкент халқаро аэропорти
Ўтказилиш вақти: жўнаш: 2011 йил 18 август соат 05:30 да.
Қайтиш: 2011 йил 25 август соат  20:45 да.

Javob berish