“Ўзбекистон-Ватаним маним” шиори остида байрам тадбири

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз И.А. Каримов аниқ ва лўнда қилиб “Инсон манфаатлари ҳимоя қилинган, инсон қадру қиммати кафолатланадиган жамият қурамиз”, – деган эдилар. Бунда жамият қадрияти мамлакат фуқаролари ўртасидаги муносабатлари, ҳар бир фуқаронинг ички дунёси, маънавий-маърифий даражаси, мамлакат тақдири ва жамият келажагига дахлдорлик  ҳисси билан ўлчанади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20-йиллигини юқори савияда нишонлаш, ёшлар ўртасида юксак маънавиятимизни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, Ватанга бўлган мехр-муҳаббатини ошириш, айниқса уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида, жамғарма жорий йилнинг 23 июн куни Зангиота тарбия колоннияси тарбияланувчилари учун бир қатор таниқли санъаткорлар гуруҳи билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Ватаним маним” шиори остида байрам тадбирини ўтказади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий ва маърифий даражасини юксалтириш, болаларнинг дунёқарашини шакллантириш, баҳамжиҳатликни ошириш, дўстона муносабатларни ўрнатиш, Ватанга янада садоқатли, меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялаш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаб етиш каби инсоний фазилатларни такомиллаштиришдир.

“Ўзбекистон-Ватаним маним” номли байрам дастурини янада юқори савияда ўтказиш учун таниқли эстрадамиз  хонандалари жалб этилиб, кўнгилочар концерт дастурлари ташкиллаштирилди.

Тадбир якунида колония тарбияланувчиларига “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан  эсдалик совғалари топширилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган барча оммавий ахборот воситаларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish