Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги муносабати билан Бектемир туманидаги ногиронлар жамияти аъзоларига байрам хайрия тадбири

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий  муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу хайрли ишларни давом эттиришда 2011 йил 11 сентябр куни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси ва Тошкент шахар ногиронлар жамиятининг Бектемир туман бўлими билан хамкорликда Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги муносабати билан Бектемир туманидаги ногиронлар жамияти аъзоларига байрам хайрия тадбири ўтказди.

Байрамни янада юқори савияда ўтказиш учун ташриф буюрган бадиий коллективлар томонидан ижро этилган шўх тароналар хамда экстремал ва тоғ туризми федерацияси клубининг аъзоларининг чиқишлари тадбирга ўзгача байрамона кайфият улашди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига байрам оши тарқатилди.

Тадбир якунида байрам хайрия тадбири иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – Бектемир тумани ногиронлари ва уларининг оила аъзоларини байрам муносабати билан табриклаш, ногиронлар учун кенг қулайликлар яратиш ва кенг жамоатчилик эътиборини ногиронлик муаммоларига жалб этиш.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish