Мактабгача таълим муассасаларида “Кичкинтой ширинтой” спорт мусобақаси ўтказилмоқда

Халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган “Кичкинтой ширинтой” спорт мусобақалари икки босқичда ўтказилмоқда – 19-21 сентябрда шаҳар, туман биринчиликлари ва 26-28 сентябрь вилоят босқичи ўтказилади.

Мақсад ва вазифалари

–         халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларидаги болаларни жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларига жалб этиш;

–         кичик ёшдаги болаларни соғлигини янада мустаҳкамлаш ва жисмоний чиниқтириш;

–         мактабгача ёшдаги болаларни спортга бўлган қизиқишини уйғотиш;

Мусобақаларни ўтказишга раҳбарлик қилиш

Мактабгача таълим муассасаларида Республика биринчилигини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш, туман, шаҳар, вилоят халқ таълими бошқармалари, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали ва туман вакиллари томонидан амалга оширилади.

Жойларда мусобақа ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тузилади.

Умумий раҳбарлик қилиш Халқ таълими вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, жойлардаги “Соғлом авлод учун” жамғармаси минтақавий филиалларига юклатилади.

Мусобақаларни ўтказиш шартлари

Ҳаракатли ўйинлар, эстафеталар, бадиий гимнастика қоидасига кўра вақт ва бажариш техникасига қараб боҳоланади;

Туман биринчилигига ҳар бир боғчадан тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил бола тарбияланувчилар иштирок этадилар.

Мусобақаларнинг вилоят босқичига 6-7 ёшли, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчиси, махалла қошидаги қўшимча таълим маркази, ноанъанавий (қисқа муддатли, шанба, якшанбалик гуруҳлари, махалла қошидаги гуруҳлар ва ҳ.к.) гуруҳларидаги болалар ҳамда оилада тарбияланаётган болалар қатнашиши мумкин.

Ушбу Низом асосида жойларда Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманларда ташкилий қўмиталар тузилади. Ҳакамлар ҳайъати, эксперт комиссияси аъзолари мусобақа қатнашчиси сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар, мусобақа иштирокчиси бўлган мактабгача таълим муассасаларида, туман, шаҳар ва вилоятдан комиссияга аъзолар киритилмайди.

Талабнома бериш тартиби

Мусобақада иштирок этувчилар бўйича талабномалар мусобақа бошланишидан бир кун олдин ташкилий қўмитага тақдим этилади.

Мусобақаларда иштирок этувчи муассасалар тарбияланувчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Иштирок этиш учун ариза 1 босқичда иштирок этиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига қарашли мактабгача таълим муассасалари,                        2 босқичда иштирок этиш учун туман, шаҳар халқ таълими бўлимларидан:

– жойда ўтказилган мусобақа якуни бўйича баённома;

– боланинг соғлиги ҳақида тиббий кўрик хулосаси (расми билан);

– туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусха билан)

Мусобақанинг молиявий таъминоти ҳамда ғолибларни тақдирлаш

Биринчи босқич мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ барча сарф –   харажатлар шаҳар, туман ҳокимликлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан қопланади.

Иккинчи босқич мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ барча сарф – харажатлар, ғолибларни тақдирлаш вилоят ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” ва болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиаллари томонидан қопланади.

Мусобақа ўтказиш тартиби

Бадиий гимнастика бўйича 2004-2005 йилларда туғилган тарбияланувчилар иштирок этадилар.

Мусобақада машқлар буюмсиз 1 дақиқадан 1:30 дақиқагача давом этади.

Ҳаракатли ўйинлар дастури бўйича ўтказиш.

Ўйин – эстафетани тўп билан ўтказиш.

Республика мактабгача таълим муассасаларида “Кичкинтой  ширинтой” спорт фестивалини ўтказиш

ДАСТУРИ

“Кичкинтой ширинтой” спорт фестивалига 5-6-7 мактабгача ёшидаги 10 нафар бола қатнашиши керак, улардаги ўғил ва қиз болалар сони тенг бўлиши керак.

Спорт эстафеталари:

  • Оралағи 2 метр бўлган 5 ўринга кегли қўйилади. Старт берилгандан кейин болалар илон изи бўлиб югуриб тахтага илиниб турган шарнинг бирисини ёриб кейин тўғри изига югуриб қайтади. (шарларни ёрмагунча изига қайтилмайди)
  • 3 обруч орасидан қўлга тўпни ушлаб, илон изи бўлиб югуриб 2 метр оралиқдаги манежга тўпни ташлайди. Манежга тўп тушмагунича кейинга қайтилмайди. Манежга тушган тўпни қўлга олиб тўғри югуриб қайтади ва кейинги болага тўпни беради.
    Болалар 5 барьер орасидан эмаклаб ўтиб кубдан айланиб тўғри югуриб қайтади.
  • Узунлиги 60 см эни 50 см бўлган халтачани оёғига кийиб олдинга қуён тарзида сакраб олдинда турган кубдан айланиб, халтачани ечиб, тўғри югуриб қайтади.

–         болалар ўртасида дўстлик, биродарлик ва бирдамлик фазилатларини камол топтириш ҳамда уни янада мустаҳкамлаш.

Javob berish