1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 1 июнь куни вилоятдаги 14 та шаҳар ва туман болалар истироҳат боғлари, Одина, Оқсарой ва бошқа тарихий обидаларга жами 2401 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ногирон болалар ва “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйи тарбияланувчиларидан иборат бир гуруҳ болаларни ҳайвонот боғи, маданият ва истироҳат боғлари, қўғирчоқ театри, музей, тарихий обидаларга саёхатлари ташкил этилди. Хомийлар томонидан 3 000,0 минг сўм сарфланди. 1-10 июнь кунлари вилоятдаги 14 шаҳар ва туман болалар истироҳат боғлари, 14 маҳаллалар, 15-мактабгача таълим муассасалари, 4-5-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва “Мурувват” уйи ҳамда 7 та мактаб интернатларнинг жами 5719 нафар тарбияланувчилари орасида “Ер куррасида тинчлик”, “Мафтункор ранглар жилоси” ва “Камалак жилоси” каби ижодий кўргазмалар шунинг спортнинг арқон тортиш, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошаларини ташкил этилди. Хомийлар томонидан 300,0 минг сўм сарфланди. 1-10 июнь кунлари вилоятдаги Болалар кутубхонаси ва ўқувчилар саройида мактабдан ташқари таълим муассасалари ва болалар кутубхоналарида турли маънавий ва маърифий мавзуларда шоир, ёзувчи ва ижодкорлар билан ижодий кечалар, учрашувлар, давра сухбатлари ташкил этиш. Хомийлар томонидан 2 400,0 минг сўм сарфланди.

Javob berish