“26-июнь Ҳалқаро гиёхвандликка қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугунги кунда республикамизда ёшларга жуда катта эътибор билан қаратиляпти. Хусусан, Хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан, Шаҳар наркология диспансери ҳамкорлигида “26-июнь Ҳалқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Гулбаҳор” номли болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида “Фарзандларимиз соғлом турмуш тарзини танлайдилар” номли маданий-маърифий спорт тадбирлари ташкиллаштирилди. Бундай тадбирлар бир неча йилдан бери ўтказилиб келинмоқда. Ҳозирда оромгоҳда 2-сменасида жами 200 нафар Қорақалпоғистон Республикасининг туманларидан келган болалар хордиқ чиқармоқдалар.

Бугунги тадбирда – 6 та гуруҳ отрядлар ўртасида расмлар кўрик-танлови, асфальтга расм чизиш, саҳна кўринишлари ва “Қувноқ стартлар” спорт ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирни оромгоҳ раҳбари Олия Парманқулова кириш сўзи билан очиб, ташкилотчилар билан таништирди. Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари М.Маҳкамбоева “Шахсий гигиена” ҳақида ва Шаҳар наркология диспансери шифокор наркологи Нодира Абдалиева “Ғиёҳвандликнинг салбий оқибатлари” ва ОИТС касалликлари ҳақида маълумот-маъруза қилинди. Ўсмир ёшлар томонидан берилган саволларга тўлиқ тушунчалар жавоб берилди. Мавзуга доир савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Жамғарма таянч маскани томонидан 140 дона буклет-қўлланмалар тарқатилди.

Барча тадбирларни ўтказишда оромгоҳ раҳбари ва бош тарбиячилар катта жонбозлик кўрсатдилар. Айниқса 6-отряд қизларининг чиқишлари ҳаммага манзур бўлди.

Бу мусобақаларни ўтказишдан мақсад болаларда гиёхвандликнинг аянчли асоратлари ҳақида тўғри тушунча ҳосил қилиш ва ўз фикр ва дунё қарашларини расмлар ва саҳна кўринишлари орқали баён этиш имкониятига эга бўлдилар.

Айниқса спорт мусобақалари – саломатлигимиз гарови эканлигини барча болалар тушуниб етишлари керак. Фақатгина бўш вақтларда эмас, доимий спорт билан шуғулланиш катта аҳамиятга эга.

Барча турдаги кўрик-танловларнинг қатнашчилари ва ғолиблари “Соғлом авлод учун” жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари: Туман ҳудудий тиббий бирлашмаси шифокорлари ҳамкорликларида Миробод туманидаги 110- сонли мактаб қошида очилган “Бойчечак”ёзги оромгоҳида (155 нафар бола); Олмазор туманидаги 191- сонли мактаб қошида очилган “Солнишко” ёзги оромгоҳида (127 нафар бола), Сергели туманидаги 285- сонли мактаб қошида очилган “Қуёшча” ёзги оромгоҳида (46 нафар бола) шифокор нарколог томонидан маъруза ўқилди ва мавзуга доир видиороликлар намойиш этилди.

 

Мулоҳаза билдириш