“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тантанавор “Қасамиёд” маросими

Маълумки, юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

Юқорида баён этилган вазифаларни амалга ошириш учун, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир қатор вазирликлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ёш авлодни харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган ўзаро хамкорлик келишувларини имзолади.

Ушбу ҳамкорлик келишувига мувофиқ ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада кучайтириш, мамлакатимизнинг бўлажак харбийларни Ватанга меҳр муҳаббат руҳида тарбия топтириш мақсадида 2011 йил 1 октябр куни соат 09:00 да Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан харбий спорт синфлари ва харбий ватанпарвар клублари тарбияланувчиларининг тантанавор “ҚАСАМЁД” маросими ўтказилади.

Қасамёдни қабул қилишда Тошкент шахрининг Хамза туманида жойлашган 161-сонли мактаб хамда 153-сонли харбий-спорт мактаби, Юнусобод туманидаги 250-сонли мактаб, Яккасарой туманидаги 172-сонли мактаб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 2-сонли мактаб, Ангрен шахридаги 80-сонли мактаб, Чирчиқ шахридаги 10-сонли мактаб, хамда Ички Ишлар вазирлиги қошидаги 319-сонли Харбий махсус мактаб интернат ўқувчилари иштирок этишади.

Тадбирда Тошкент шахри ва Тошкент вилоятининг 200 дан ортиқ харбий-спорт мактаблари ўқувчилари иштирок этишади. Бундан ташқари тадбирда Чирчиқ туманидан ташриф буюрган харбий-спорт мактаби тарбияланувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, “Гюрза” спорт клуби спортчиларининг УШУ харакатлари ва 250-сонли мактаб ўқувчилари томонидан “Аскар” қўшиғи янгради. Шунингдек 250-сонли мактаб ўқувчилари томонидан акробатик этюд ҳамда “Nippon Kempo Remei”  япон қўл кураши бўйича кўргазмали  чиқишлар бўлади.

Тадбир сўнгида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ўзининг интилиши, яхши ўқиши ва ҳулқ атвори билан ўрнак бўладиган ўқувчилар, хамда харбий билим ва сабоқларни яхши ўзлаштираётган ўқувчилар ва устоз ва мураббийлар тақдирлаш режалаштирган. Шунингдек, хамма таклиф этилган меҳмонлар Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти худуди ва музейига экскурсияга таклиф этилади.

Ушбу тадбир ёш авлодни Ўзбекистон халқининг бой тарихи харбий ифтиҳорини боғловчи бўғин бўлиб уни ўтказишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш баркамол авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаб, уларда ота-она, оилага, мураббий ва устозлар ва қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилган.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган давлат ва жамоат ташкилотларига ҳамда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига  ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish