“Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига дори-дармонлар, ногиронлик арвачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар бепул тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши юзасидан жамғарманинг Қашқадарё вилояти филиали томонидан ҳамда шаҳар, туман таянч маскани тиббий ижтимоий патронаж гуруҳи томонидан “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг 218 нафарига 3 657 миқдорда дори-дармонлар ногиронлик арвачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар бепул тарқатилди.  Қашқадарё вилояти филиали Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан: Қашқадарё вилояти “Уруш ва меҳнат фахрийлари” шифохонасида саломатлигини тиклаб мароли хордиқ чиқараётган жами 192 нафар фахрийлар ўртасида тиббий-ижтимоий тадбир ўтказилди. Жамғарма филиали томонидан ажратилган дори-дармон, гигиеник воситалар, тиббий анжомлар тадбирда иштирок этган барча фахрийларга тарқатилди. Вилоятдаги 2-сон “Уруш ва меҳнат фахрийлари” шифохонасида саломатлигини тиклаб, мароқли хордиқ чиқараётган жами 52 нафар меҳнат фахрийлар учун 5 940 миқдордаги дори-дармонлар тарқатилди.

Javob berish