7 869 нафар ўсмир ва ёшлари ўртасида маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар” Дастури ижроси юзасидан Жамғарманинг Қашқадарё вилояти филиали томонидан вилоятдаги 14 та шаҳар ва туман таянч масканлари 37 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 43 та қишлоқ фуқаролар йиғинларида, ўқув муассасаларида ҳамкорлигида жами 7 869 нафар ўсмир ва ёшлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Жиноятчилик ва ақидапарастлик” оқибатлари, “Тамаки чекиш, ичкиликбозлик, инфекцион касалликлар, гиёҳвандлик”, “Огоҳлик давр талаби”, “Одам савдоси” мавзуларида 35 та маъруза ўқилди. 166 та давра суҳбати ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, 5 780 нафар ўсмирлар билан шахсий сухбат ўтказилди ҳамда ушбу мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди. Жамғарманинг вилоят филиали, Қарши шаҳар ҳамда туман таянч масканлари томонидан 3 090 миқдордаги дори-дармонлар, гигиеник воситалар буклетлар тарқатилди.

Javob berish