Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Жамғарманинг Тошкент вилояти минтақавий филиали томонидан 16 январда Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли “Меҳрибонлик” уйида “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ўтказилиб, тарбияланувчилар жамғарма томонидан баҳоси 2 000,0 минг сўм бўлган кийим-кечаклар топширилди. Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан 5-10 февраль кунлари 1995-1996 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг Бокс тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги ўтказилди. 8 март “Хотин-қизлар байрами” муносабати билан 4 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Саноат касб-ҳунар коллежи қизлари орасида “Оналарга таъзим” шиори остида тадбир ўтказилди. 19 март куни Чирчиқ шаҳар 10-сонли ҳарбийлар спорт мактабида 14-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Хуш келибсан далаларда Наврўз!” байрам дастури ташкиллаштирилиб, байрам дастурхони ёзилди. 19 март куни Ангрен шаҳридаги 34-сонли мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида “Ассалом, Наврўз!” мавзуида расмлар танлови ўтказилди. 20 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 15-сонли болалар мусиқа санъат мактабида дамли ва зарбли чолғу ижрочилари йўналишидаги “Санъат ғунчалари” ёш мусиқачилар танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 20-21 март кунлари Ангрен шаҳар А. Навоий номидаги болалар истироҳат боғи ҳамкорлигида “Отам, онам ва мен — спортчи оиламиз” спорт мусобақаси ўтказилди. 24 март куни Ангрен шаҳар таянч маскани томонидан болалар баҳорги таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида шаҳардаги “Ўлкашунослик” музейига 100 нафар болалар саёҳати уюштирилди. 22 май куни Зангиота туманидаги 34-сонли мактабда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди. Танлов иштирокчи ва ғолибларига жамғарма томонидан 260,6 минг сўмлик совғалар берилди. 29 май куни 1 июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан кўп болали оила фарзандлари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари, чин етим болалар, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун “Тошкент-ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбири ўтказилди. Тошкент вилояти минтақавий филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 1300 дона музқаймоқ ташкиллаштирилди. Ангрен шаҳрида А.Навоий номидаги болалар истироҳат боғида 300 нафар чин етим, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда 34-сонли махсус мактаб интернати тарбияланувчилари хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда болаларга Ангрен шаҳар таянч маскани томонидан 900,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. Янгийўл туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, кўп болали оила фарзандларидан, ногирон ва чин етимлардан дори-дармон, санитар-гигиеник воситалари, ёзги оёқ кийимлари ва 170,0 минг сўмлик кийим-кечаклар билан манзилли хабар олинди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари