“Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда” мавзуларида маьрузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Андижон вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15 июль куни Андижон туманидаги Хартум қишлоқ врачлик пунктида, Боғишимол қишлоқ врачлик пунктига қарашли маҳаллаларида яшовчи 39 нафар ўсмирлар ўртасида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда” мавзуларида маьрузалар ўқилди. 15-июль куни Андижон тумани Исломобод, Улуғбек, Бобур шоҳ, Терак таги кўчаларида яшовчи ўсмирлар ўртасида итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш мақсадида уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Javob berish