“Эрта турмуш қуришнинг асоратлари”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳ ва унинг оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Тошкент вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9 июль куни Пскент тумани Оқ тепа қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Янгиобод” маҳалласининг 85 нафар аҳолиси ўртасида “Шаръий никоҳ ва унинг оқибатлари” мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. 10 июль куни Пскент тумани Киловчи қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Дўстлик” маҳалласининг 78 нафар аҳолиси ўртасида “Эрта турмуш — бошга мушт” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. 11 июль куни Пскент тумани Киловчи қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Минг ўрик” маҳалласининг 85 нафар аҳолиси ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг асоратлари”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳ ва унинг оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

17 июль куни Чтноз тумани Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Марказ маҳалласининг 78 нафар аҳолиси ўртасида “Эрта турмуш қурушнинг оқибатлари” мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. 18 июль куни Чиноз тумани Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғинларига қарашли Ойдин маҳалласининг 70 нафар аҳолиси ўртасида “Соғлом бола туғилишида клиник текширувнинг аҳамияти” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. 19 июль куни Чиноз тумани Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Расулобод маҳалласининг 40 нафар аҳолиси ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. 20 июль куни Чиноз тумани Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ҳамза маҳалласининг 60 нафар аҳолиси ўртасида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. 21 июль куни Чиноз тумани Яллама қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли М.Пўлатов, Қирқ маҳалла, Ёшлик, Чинмасжид, Дўстлик маҳаллаларининг 83 нафар аҳолиси ўртасида “Оила — муқаддас даргоҳ”, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Туғруқ орасидаги оралиқ” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.

Javob berish