Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 16 июль куни Самарқанд шаҳар бахт уйида 80 нафар аҳоли, 17 июль куни “Сиёб” Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимида 65 нафар аҳоли, 12 июль куни Гўзалкент касб-ҳунар коллежида 120 нафар талаба ўртасида “Оила дорилфунуни дастури бўйича” Оила кодексидаги расмий ва норасмий никоҳ тўғрисида оила қурувчиларнинг хуқуқий онгларини ошириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Самарқанд шаҳар Малака ошириш институти, Бунёдкор, Аеропорт, Кундисуфи, Чашма, Боғистон, Фаровонлик, Гулбаҳор маҳаллаларида “Балоғат ёшидаги қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга беришнинг олдини олиш” мавзуларида репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.