Халқаро ҳамкорлик натижаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан йилларга алоҳида ном берилиши, ўтган ҳар бир йилнинг ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб боришига асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Обод турмуш йили” доирасида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жамғарманинг тиббий йўналишда, яъни болаларимизнинг саломатлигини тиклаш борасида қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада жамғарма Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда туғма юрак нуқонли бемор болаларни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонасида соғломлаштириш ишлари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси таклифи билан 2011 йил 14 февралда жамғармада “Save the Children” (Кореа Республикаси) халқаро ташкилоти Президенти жаноб Ким Но Бо ва ташкилотнинг Тошкентдаги минтақавий филиали директори жаноб Хонг Же Ок билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Соғлом авлод учун” жамғармаси ва “Save the Children” ташкилоти ўртасида ўзаро маълумот алмашилди. Шунингдек, “Save the Children” ташкилоти “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ ҳудудларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

2011 йилнинг 29 август куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Save the Children” ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда келажакдаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан битим имзоланди. Унга кўра “Save the Children” хайрия ташкилоти “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасига қуйидаги мурувват ёрдамларини етказиб берди:

–                Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонасининг операция ва реанимация хоналарини махсус замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида, қиймати    100 000 АҚШ долларига тенг бўлган тиббиёт анжомлари, тиббий асбоб-ускуналарини ва дори-дармонлар;

–                Юрак туғма нуқсонли болаларни операция қилишда ишлатиладиган 100 дона оксигенатор ва уларнинг зарурий воситаларини.

Мазкур ҳамкорлик битимига кўра, 2011 йил 3 чорагидан 2013 йил 2 чорагигача “оғриссиз юрак” лойихаси доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонасида 100 нафар бемор болалар соғломлаштирилди.

Ушбу лойиҳа натижасида Тошкент Педиатрия клиник шифохонасида махсус замонавий тиббиёт жиҳозлари билан жиҳозланган қўшимча операция хонасини ташкил этилди ва реанимация хонасини замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш ҳамда мамлакатимизда туғма юрак нуқсони билан хасталанган бемор болаларни замонавий усулларда соғломлаштиришга эришилди.

Ушбу алоқалар келажакда давом эттириш мақсадида, 2013 йил 31 июль куни соат 14:00 да жамғарма конференц залида “Save the Children” халқаро ташкилоти ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси ўртасида ўзаро шартнома имзоланади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча хомий ташкилотлар, ОАВ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 

Javob berish