Урганч шаҳрида 754 нафар аҳолига давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Хоразм вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9-13 сентябр кунлари давомида Урганч шаҳрининг 1, 2, 3, 5, 7 – сонли мактабларида “Шаърий никоҳ ва унинг оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?” ва “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони – 500 нафарни ташкил этди.

16-20 сентябр кунлари Урганч шаҳрининг 13, 11, 18, 19, 21-сонли мактабларда “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш – бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш – оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 754 нафарни ташкил этди.

Javob berish