160 нафар иштирокчи ўртасида “Репродуктив саломатлик” мавзуларида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14 сентябр куни Самарқанд шаҳри 4-сонли болалар поликлиникасида “Қизларни турмушга тайёрлашда керакли маслаҳатлар”, “Ёш турмушга чиқишни салбий оқибатлари” ва “Репродуктив саломатлик” мавзуларида тадбир ўтказилиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда 160 нафар иштирокчи қатнашди. 20 сентябр куни Самарқанд шаҳри Темирйўлчилар кулубида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида тадбир ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 40 нафарни ташкил этди.

Самарқанд шаҳри “Тожимаҳал”, “Тонг”, “Баҳор”, “Истиқбол”, “Садий Шерозий”, “Хофиз Шерозий” ва “Б. Зокиров” маҳаллаларида Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Javob berish