29-сонли мактабда 30 нафар ўқувчилар ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Фарғона вилояти минтақавий филиали Қува туман таянч пункти томонидан Қува тумани 1-сонли умумтаълим мактабида туман Манавият тарғибот маркази ва туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 145 нафар иштрокчи “Эрта никоҳларни олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Қува тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб – ҳунар коллежи талабалари ўртасида “Эрта никоҳларни олдини олиш бўйича” давра сухбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида 200 нафар иштрокчи қатнашди.

23 август куни Агросаноат касб ҳунар коллежида туман Манавият тарғибот маркази ва туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 180 нафар ўқувчи-талабалари ўртасида “Сиз оила қуришга тайёрмисиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 23 сентябр куни Қўштепа тумани таянч пункти туман хотин – қизлар қўмитаси ва туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими билан ҳамкорликда Кичик бешкапа ҳудудидаги 29-сонли мактабда 30 нафар ўқувчилар ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 20 сентябр куни Риштон тумани таянч пункти Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида эрта турмуш қуриш бўйича суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида 45 нафар иштрокчилар қатнашди.

Мулоҳаза билдириш