Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 133 нафари аёллар, 84 нафари болалар, 32 нафари ўсмирлар ва 25 нафари ўсмир қизларни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9-13 сентябр кунлари Гулистон шаҳар Болалар уйи, Гулистон шаҳар мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикдан жами 120 нафар аҳоли ўтказилиб, шулардан 44 нафари аёллар, 29 нафари болалар, 42 нафари ўсмирлар ва 42 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Шунингдек, аёллар ва ўсмирлар ўртасида “Шахсий гигиена”, “Тиббий генетик маслаҳатлар” ва “Гижжа касаллигини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

18-21 сентябр кунлари Гулистон шаҳар “Баҳор 2” қишлоқ врачлик пунктида ва Боёвут тумани “Қорапчи” қишлоқ врачлик пунктида, Гулистон тумани “Мустақиллик” ва “Янги ҳаёт” қишлоқ врачлик пунктларида, Мирзаобод тумани “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 355 нафар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 133 нафари аёллар, 84 нафари болалар, 32 нафари ўсмирлар ва 25 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, тиббий генетик воситалар ва “Қариндошга қуда бўлманг”, “Соғлом онадан соғлом бола” ва “Скрининг текширувини биласизми?” номли қўлланмалар тарқатилди.

Javob berish