1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбирлан ўтказилди

1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан 30 сентябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тумандаги барча фахий ўқитувчиларга 551,0 минг сўмлик байрам совғалари берилди. Тадбирда 48 нафар иштирокчилар қатнашди. 30 сентябр куни 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Бешариқ тумани “Юлдуз” болалар оромгоҳида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчиларига байрам дастурхони безатилди. Фахрийлар жамғарма ҳамда туман ҳокимлигининг 200,0 минг сўмлик эсталик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда 120 нафар иштирокчи қамраб олинди. 1 октябр куни Бешариқ тумани 5-сонли мактабда туманнинг барча мактабларидан фаол ўқитувчилар ва фаол теримчиларга бағишланган байрам дастури намоиш этилди. Фахрийлар жамғарма ва туман ҳокимлигининг 115,0 минг сўмлик эсталик совғалари билан тақдирландилар. 30 сентябр куни Туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, туман Манавият ва тарғибот маркази туман бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фондлари билан ҳамкорликда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Боғдод тумандаги “Шаршара” дам олиш оромгоҳида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 100 нафар иштирокчи қамраб олинди. 1 октябр куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ёзёвон тумани 28-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва мураббийларини байрам билан мурувват ёрдами, совғалари билан табрикланди. Жамғарма томонидан иштирокчиларга жамғарманинг эсдалик совғалари тарқатилди. Иштирокчилар сони 36 нафарни ташкил этди. Вилоят ҳокимлиги меҳнат ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси ҳамда Данғара тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Данғара туманидаги ўқитувчи ва мураббийларнинг 20 нафарини байрам билан табриклаб, мурувват ёрдами совғалари топширилди.

30 сентябр куни Қувасой шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Шаҳар Халқ таълими бўлими ва Ниҳол маъмурияти билан ҳамколикда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тумандаги Ниҳол болалар боғчасида “Устозим — қалбим қуёши” номли тадбир ўтказилди. Жами харажат 50,0 минг сўмни ташкил этди. Қувасой тумандаги Саноат ва хизмат кўрсатиш коллежида “Устоз отангдан улуғ” номли тадбир ўтказилди. Тадбирда 200 нафар талаба ва 30 нафар ўқитувчилар иштирок этдилар. Тадбирда жамғарманинг 50,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. 30 сентябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон туманидаги ўқитувчиларга байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 114 нафар иштирокчи қатнашди. Жами харажат 1 083,0 минг сўмни ташкил этди. 1 октябр куни 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Қува туманидаги Саноат ва транспорт коллежида тадбир ўтказилди. Тадбирда 90 нафар ўқитувчилар иштирок этдилар. Тадбир давомида 150,0 минг сўмлик эсдалик совғалари тарқатилди. 1 октябр куни Қува тумани Саноат ва транспорт коллежи, Дилшод ресторанида Халқ таълими бўлими ҳодимлари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирда 250 нафар иштирокчи қатнашди. Жами харажат 300,0 минг сўмни ташкил этди. 1 сентябр куни Фарғона тумани 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тумандаги Саҳоват ресторанида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 350 нафар иштрокчи қатнашди. Жами харажат 400,0 минг сўмни ташкил этди.

 

Мулоҳаза билдириш