94-сонли мактабда “Биз баркамол авлодмиз” мавзуида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 7 октябр куни Косон тумани Шабада маҳалла фуқаролар йиғинидаги 94-сонли мактабда “Биз баркамол авлодмиз” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўсмирларга Ватанга бўлган садоқат, ватанпарварлик ғоялари илгари сурилиб, ичиш, чекиш каби зарарли иллатлари оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилди.

10-15 октябр кунлари Қарши шаҳар ва Қарши туманларидаги бир қанча маҳаллаларда ижтимоий ва иқтисодий аҳволи оғир ҳамда ИИБда рўйхатда турадиган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, улар ҳолидан манзилли хабар олинди.

Мулоҳаза билдириш