12-сонли мактабларда 173 нафар қизларни тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Фарғона вилояти минтақавий тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9 октябр куни туман соғлиқни сақлаш бўлими ва маҳалла маслаҳатчилари билан биргаликда Қувасой шаҳри Полмон маҳалла фуқаролар йиғини 10-сонли мактаб, Фарғона шаҳри 28-сонли мактаб, Қувасой шаҳри Лашкар маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12-сонли мактабларда 173 нафар қизларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга оила қуришнинг тиббий жиҳатлари ҳақида маърузалар ўқиб, тушунтириб бердилар.

17 октябр куни Қувасой шаҳри Вали қишлоқ фуқаролар йиғини 14-сонли умумтаълим мактабида 20 нафар ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказилиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш борасида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш