“Ёш турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 4 октябр куни Самарқанд шаҳар Хуқуқшунослик коллежида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда 95 нафар иштирокчилар қатнашди. Шундан 44 нафари қизларни ташкил этди. 9 октябр куни Булунғур тумани 32736-сонли ҳарбий қисмда 70 нафар иштирокчи ўртасида “Қаришдошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 10 октябр куни Булунғур тумани Сулувқўрғон маҳалласида 50 нафар аҳоли иштирокида ва 16 октябр куни Булунғур маҳалла фуқаролар йиғинида 55 нафар иштирокчиларга “Қизларни турмушга тайёрлашда керакли маслаҳатлар”, “Ёш турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 270 нафарни ташкил этди.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғузор ва Булунғур маҳалла фуқаролар йиғинларининг Эрганакли, Янгиобод, Истиқлол, Небуса, Сайлтепа, Соҳибкор, Меҳржон маҳаллаларида Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида ўтказилган давра суҳбатлари ва учрашувларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари