Болаликни муҳафаза қилиш борасида тушинтириш ва тарғибот тадбирини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15 октябр куни Мингбулоқ туманининг Чордона, Тўпсада, Хайитобод, Пахтаобод, Пахтачи маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Қайиқ қишлоқ фуқаролар йиғини отрядларида яшовчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўша худудларда истиқомат қилаётган қишлоқ аҳолиси орасида мавзуга оид 4 та давра суҳбатлари ва 4 та тадбир ва тиббий кўрик уюштирилди. Мингбулоқ туманидаги Довдуқ саноат транспорт ва алоқа касб-хунар коллежида “ОИТС” аср вабоси, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуида тадбир ўтказилди. Жамғарма томонидан тадбирда фаоллик кўрсатган иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. Тадбирда жами 214 нафар аҳоли (89 нафари ўсмирлар) иштирок этди.

15 октябр куни Наманган шаҳар, Косонсой, Поп, Учқўрғон туман таянч масканлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманлардаги коллеж ва мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида тиббий кўрик ўтказилиб, мурувват дорилари тарқатилди. Тадбирда жами 112 нафар ўсмирлар қамраб олинди. Шунингдек, шаҳар ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлиб, кенг жамоатчилик орасида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзуида мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳафаза қилиш борасида тушинтириш ва тарғибот тадбирини ташкил этилди. Жами 1 284 нафар аҳоли (248 нафар ўсмирлар) иштирок этди.

Мулоҳаза билдириш