83 нафар талабаларга “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Фарғона вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 23 октябр куни Қувасой туманида туман “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда Қувасой шаҳри Саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи талабалари тиббий кўрикдан ўтказилди ва 30 нафар иштрокчиларга никоҳларнинг тиббий жиҳатдан асослари тушунтирилди.

24-25 октябр кунлари Олтиариқ тумани Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Полосон шаҳар фуқаролар йиғини, Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, “Мирфозил” маҳалла фуқаролар йиғинида вояга етмаганлар ўртасида 34-сонли мактаб биносида “Эрта турмуш қуришни олдини олиш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Иштрокчилар сони 130 нафарни ташкил этди. 23 октябр куни Қува тумани Педагогика коллежида туман “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда қизларни оилавий хаётга тайёрлаш уларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштрокчилар сони 118 нафарни ташкил этди. 25-28 октябр кунлари Ўзбекистон туманидаги Педагогика коллежининг 94 нафар ўқувчи талабаларига, Агросоноат коллежидаги 83 нафар талабаларга “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

 

Мулоҳаза билдириш