“Скрининг текширувининг аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 29 октябр куни Оққўрғон туманидаги “Эркинлик” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Истиқлол”, “Хонабод”, “Сувчи”, “Толоу” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли, ўсмирлар орасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “ОИТС касаллигини олдини олиш”, “Қизлар гигиенаси” мавзуларида маърузалар ўқилди. Ижтирокчилар сони 64 нафарни ташкил этди.

30 октябр куни Оққўрғон туманидаги “Зарбдор” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Самарқанд”, “Навоий”, “Файзобод” “Собир Рахимов” маҳаллаларининг вояга етмаган жами 46 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Ўсмирлар гигиенаси”, “ОИТС касаллигини олдини олиш йўллари”, “Қариндош-уруғ орасидаги турмушнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. 1 ноябр куни Оққўрғон туманидаги “Аччи” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Ёшлик”, “Охунбобоев” маҳаллаларининг вояга етмаган жами 37 нафар ўсмир қизлари ўртасида “Гиёҳвандликнинг олдини олиш йўллари”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “ОИТС нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. 5 ноябр куни Оққўрғон туманидаги “Алимкент” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Шифокор”, “Мустақиллик”, “Садриддин Айний”, “Наврўз”, “Бешкапа” маҳаллаларининг вояга етмаган жами 50 нафар ўсмир қизлари ўртасида “Қандли диабет касаллигиниг олдини олиш”, “Скрининг текширувининг аҳамияти” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш