Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашга доир давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 26 октябр – 4 ноябр кунлари Она ва бола скрининг маркази билан ҳамкорликда Мингбулоқ туманининг “Тўпсада”, “Гулистон”, “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғинлари, “Гулистон” қишлоқ врачлик пунктида яшовчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби мавзуларда 4 та давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. 475 нафар аҳоли қамраб олинди (шулардан 107 нафари ўсмирлар). Шунингдек, Мингбулоқ туманидаги Довдуқ қишлоқ фуқаролар йиғинида “ОИТС аср вабоси” ва “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди. Жамғарма томонидан эсдалик совғалари тарқатилди. Иштирокчилар сони 316 нафар, шундан 79 нафари ўсмирларни ташкил этди.

26 октябр – 4 ноябр кунлари Мингбулоқ туманида жойлашган коллеж ва мактабларнинг талаба ва ўқувчи ёшлари ўртасида хуқуқбузарликка қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олиш мавзуида тарғибот ишлари олиб борилди. Иштирокчилар сони 218 нафарни ташкил этди. Шунингдек, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашга доир “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони 1 115 нафарни ташкил этди. Шундан 132 нафар ўсмирлар.

Мулоҳаза билдириш