Самарқанд вилояти жамғарма минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Самарқанд туманида Сафидий маҳалла аҳолисини умумлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик 4 кун давом этиб, бригада шифокорлари билан бирга Самарқанд шаҳар кўп тармоқли диогностика шифохонаси тор мутахассислари, 12-сонли оилавий поликлиника шифокорлари ҳамкорликда жами 625 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмига дори-дармонлар берилди.