Дамариқ, Янгиобод, Ласкидон маҳалла фуқаролар йиғинларида 147 нафари ўсмирлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10-20 феврал кунлари оралиғида Чортоқ туманининг Мучум қишлоқ фуқаролар йиғинга қарашли Дамариқ, Янгиобод, Ласкидон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда аҳоли орасида “ОИТС- аср вабоси”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз”, “Диабетга қарши курашайлик”, “Диабетга ўрин йўқ”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуиларида 5 та давра суҳбати ташкиллаштирилиб, кам таъминланган аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбирда 514 нафар (176 нафари ўсмирлар) аҳоли қамраб олинди.

10-20 феврал кунлар оралиғида Чортоқ туманининг Мучум қишлоқ фуқаролар йиғинга қарашли Дамариқ, Янгиобод, Ласкидон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги коллеж ва мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида хуқуқбузарликга қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирларда жами 532 нафар талаба ва ўқувчи ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, Чортоқ туманининг Мучум қишлоқ фуқаролар йиғинга қарашли Дамариқ, Янгиобод, Ласкидон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли билан “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш”, “Диабетга қарши курашайлик” каби мавзуларда маърузалар ўқилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирларда жами 457 нафар аҳоли қамраб олинди, шундан 147 нафари ўсмирларни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш