Олтиариқ туман 19-сонли мактабда 11 нафар талабалар тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Фарғона вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14 феврал куни Тошлоқ тумани 25-сонли мактабда 40 нафар ўқувчиларга шаърий никоҳ орқали эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ва унинг тиббий жиҳатдан салбий асослари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

13 феврал куни Фарғона шаҳар 20-сонли умумтаълим мактабида 13 нафар ўқувчиларга “Шахсий гигиена”, “Саломатлик” мавзулари бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.      17 феврал куни Фарғона шаҳар Транспорт коллежида 98 нафар ўқувчиларга “Гелминтозлар—ифлос қўллар касаллиги” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. 24 феврал куни Олтиариқ туман 19-сонли мактабда 11 нафар талабалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш