Оилага тайёрлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида давра суҳбалари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 12-22 феврал кунлари Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги “Байналминал” ва “Жомий” маҳаллаларида малакали чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиб, тиббий кўрик даврида “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари” ва “Никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш” борасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. 22 феврал куни “Соғлом турмуш тарзи”, “Ўзбекистон ватаним менинг”, “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “ОИВ ва ОИТСни олдини олиш” каби мавзуларда маърузалар ўқилмоқда. Жарқўрғон Қизириқ туманларининг ўсмир қизлар ўртасида Оилага тайёрлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида давра суҳбалари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди. Тадбирда жами 710 нафар иштирокчилар қатнашди.

11-13 феврал куни Самарқанд шаҳри “Сафеди” маҳалласида истиқомат қилувчи 46 нафар ҳавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларга репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш