Рангларга тўла олам

ЎзА, Муқимжон Қодиров (сурат), 27.03.2014 10:37

Фарғона вилояти ўлкашунослик музейида “Рангларга тўла олам” деб номланган кўргазма бўлиб ўтди.

Наврўз айёми муносабати билан ташкил этилган кўргазмадан Муҳаммаджон Жўрабоев, Нодиржон Абдуллаев, Роза Жалилова, Эшмурод Халилов, Владимир Пучковский каби рассомларнинг баҳор тароватига бағишланган ижодий ишлари ўрин олди. Уйғониш фаслига ҳамоҳанг ўй-фикрлар, хаёлот оламининг чексиз уфқлари акс этган ранг-тасвир асарлари кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари