25 март куни соат 15:00 да танлов ғолибларини тақдирлаш ва ёпилиш маросими (Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Катта зали) ўтказилди.
Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.
Сизга маълумки, фонд томонидан иқтидорли болаларни қўллаб қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, бир қатор Республика ва Халқаро миқёсида танловлар ўтказилиниб келинмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорликда мусиқа мактаблари ўқувчилари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Санъат ғунчалари” Республика ёш мусиқачилар кўрик-танлови бунинг мисолидир.
2014 йил 24-26 март кунлари анъанавий ўтказилиб келинаётган ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабларида таълим олувчи вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 250 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи зали ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Кичик залида зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида кичик гуруҳ 9 ёшдан 13 ёшгача, катта гуруҳ 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган мусиқачилар бор иқтидорларини сарфлаб ўз маҳоратларини намоён этдилар. Иштирокчиларни тажрибали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.
2014 йил 24 март куни соат 10:00 да Республика ихтисослаштирилган мусика ва санъат акдемик лицейи залида тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
соат 11:00 – 19:00гача А-блокда танловнинг дамли чолғулар йўналишининг кичик гуруҳлари бўйича асарлар ижроси (блок флейтадан) бошланади.
соат 11:00 – 19:00 гача Б-блокда танловнинг зарбли чолғулар йўналиши бўйича асарлар ижроси бошланади.
25 март куни соат 09:00 – 15:00 гача А-блокда танловнинг дамли катта гуруҳларнинг I босқич танлови ўтказилди. 15:20-19:00 гача катта гуруҳларнинг танлови (ёғоч дамли чолғулар учун) II босқич танлови (РИМСАЛ зали) ўтказилди.
25 март куни соат 09:00 – 12:00 гача катта гуруҳларнинг (мис дамли чолғулар учун) II босқич танлови (РИМСАЛ зали) ўтказилди.
25 март куни соат 15:00 да танлов ғолибларини тақдирлаш ва ёпилиш маросими (Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Катта зали) ўтказилди.
Ғолиб ва совриндорларига “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мазкур танлов иштирокчилар учун ҳақиқий байрамга, мусиқа ва санъат байрамига айланди десак, муболаға бўлмайди.
Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этиш орқали юқоридаги санъат турларини кенг тарғиб этишдир. Ишонамизки, бу каби тадбирлар ёш истедодларга имконият эшикларини очиб беради. Баркамол авлод – Ватаннинг бахти бўлганидек, Ватанини улуғлаш ҳар бир инсон учун бахтдир.