Дўстлик тумани 1-сонли умумтаълим ўрта мактабида қиз ва ўғил болалар учун семинарлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14 апрел куни Зарбдор тумани 12-сонли умумтаълим мактабида ўсмир қизлар учун “Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 122 нафарни ташкил этди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. 16 апрел куни Ғаллаорол тумани Болалар сил касаллиги шифохона ҳамширалари ва даволанётганлар бемор болалар учун “Ҳавфли, юқумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш” мавзуида давра суҳбати ташкиллаштирилди ҳамда бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами давра суҳбатида иштирок этганлар сони        61 нафарни ташкил этди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони эса 41 нафарни ташкил этди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан дори-дармонлар тарқатилди.

9-10 апрел кунлари оралиғида Жиззах шаҳар соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда Жиззах вилояти 32-сонли Ақли заиф болалар махсус мактаб интернати тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтган болалар сони 206 нафарни ташкил этди. Жорий йилнинг 11 апрел куни Дўстлик тумани 1-сонли умумтаълим ўрта мактабида “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуида қиз ва ўғил болалар учун семинарлар ўтказилди. “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”, “Ўсмир қизлар учун” мавзуларида қизлар ва ўғил болаларга буклетлар тарқатилди. Жами семинар иштирокчилари 40 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш