Байрам кунлари «Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб «Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 24 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Пайариқ тумани  Бошмоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 30 нафар кам таъминланган оила фарзандларига байрам тадбири ташкил этилди ва “Соғлом авлод учун” фонди ёзги оёқ кийимлари берилди. 2014 йил 31 май куни байрам муносабати билан Самарқанд вилояти Отатурк кўчасида истиқомат қилувчи 5 нафар ногирон болаларга ”Соғлом авлод учун” фонди томонидан ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

2014 йил 22 май куни Чорсу галереясида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” мавзусида расмлар кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда  30 нафар болалар иштирок этдилар. Кўрик-танловнинг ғолибларига ҳомий ташкилотлар ҳамда “Соғлом авлод учун” фонди томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари берилди. 2014 йил 23 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Олимпия захиралари тайёрлаш мактабида “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг бадиий гимнастика, кураш, каратэ, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича очиқ биринчилиги ўтказилди. Спорт мусобақаларида 60 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир иштирокчи ва ғолибларига “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар берилди. 2014 йил 31 май куни Отатурк кўчасида байрам муносабати билан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” мусобақаси ўтказилди. Тадбир ғолибларига ўқув қуроллари ва ёзги оёқ кийимлар берилди. 2014 йил 30 май куни байрам муносабати билан 10 ва 11-сонли “Меҳрибонлик” уйларида “Болалигим-пошшолигим” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Болалар томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигиена воситалари берилди.

2014 йил 31 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “SOS bolalar mahallasi” биносида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда 25 нафар иштирокчи қатнашди.

Мулоҳаза билдириш