1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 30 май куни Фарғона шаҳридаги “Болажон” кафесида “Мафтункор ранглар олами” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. Шунингдек 4 нафар ногирон болаларга ногиронлик аравачалари берилди. Тадбирда 100 нафар болалар қатнашди. “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан 150,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 2014 йил 27-29 май кунлари-5 июн кунлари мутахассислар томонидан Марғилон шаҳар 1-сон “Меҳрибонлик” уйи, Фарғона шаҳар “Гўдаклар” уйи, Имконияти чекланган шахслар учун Республика касб-хунар коллежи 135 нафар тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” бўйича маърузалар ўқилди.

2014 йил 31 май-1 июн кунлари жойлардаги маданият ва истирохат боғларида, маҳалла, мактабгача таълим муассасаларида болалар иштирокида концерт дастурлари, асфальтга расм чизиш, спорт мусобақалари, расмлар ва болалар ижодиёти кўргазмалари ҳамда оммавий сайр томошалари ташкил этилди. Тадбирларда 1000 нафардан ортиқ болалар иштирок этдилар.

2014 йил 31 май куни Фарғона шаҳридаги Олимпия захиралари спорт мактабида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган Дафкундо бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. Тадбирда 27 нафар болалар қатнашди.

25-30 май кунлари Қўштепа туман танч пункти томонидан 25 та мактабгача таълим муассасаларидаги ҳар бир болаларни байрам кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди. 8 мактабгача таълим таълим муассасаларида спорт мусобақалари гуруҳлар ўртасида ўтказилди. 6 мактабгача таълим муассасаларида асфальтга расм чизиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди. 11 мактабгача таълим муассасасида болалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда 90 нафар болалар иштирок этдилар. “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар берилди. 2014 йил 29-30 май кунлари “Соғлом авлод учун” фонди Қўштепа туман таянч пункти томонидан “Маҳалла” жамоат фонди ва “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда кам таъминланган оила фарзандларидан 30 нафарига Марғилон Аква паркига саёҳат уюштирилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар берилди.

2014 йил 23 май куни вилоятдаги Силга қарши кураш санаторияси, “Мурувват” уйи ва 86, 88, 90-сон махсус мактаб интернатларини 14500 кгдан иборат фойдали витаминларга бой сабзавотли қоришмалар билан таъминланди. Вилоятдаги 14 махсус ихтисослаштирилган махсус мактаб интернат тарбияланувчиларига қуритилган сабзавот шўрваси топширилди. 2014 йил 1 июн куни Фарғона шаҳрида “Болалар соғлиғи-юртимиз бойлиги” шиори остида болалар касалхоналарида даволанаётган касал болалар холидан ҳабар олинди. “Соғлом авлод учун” фонди билан ҳамкор ташкилотлар томонидан 150 нафар болаларга 450,0 минг сўмлик байрам совғалари берилди.

 

Мулоҳаза билдириш