1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 28 май куни Боғот тумани Бешариқ маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзанларидан 15 нафарига манзилли ёрдам кўрсатилди. 15 дона санитария-гигиена воситалари берилди.  2014 йил 29 май куни Урганч шаҳар «Жинғовуз» маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар фарзандларидан 12 нафарига манзилли мурувват ёрдами кўрсатилди. 15 дона санитария-гигиена воситалари берилди. 2014 йил 1 июн куни Хива “Меҳрибонлик” уйида «Болаларга беринг дунёни бир кун» байрам тадбири ўтказилиди. Иштирокчиларга 150,0 минг сўмлик ширинликлар тарқатилди. 2014 йил 31 май куни вилоят Бандликка кўмаклашиш марказида ногирон болаларга байрам дастурхони ёзилиб, уларга 5 нафарига ногиронлик аравачалари ва 5 нафарига 500,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

2014 йил 30 май куни Урганч тумани Юкори бог маҳалласидаги боқувчисини йўқотган “Болалар” уйи тарбияланувчиларидан 13 нафарини Хива шаҳрига саёҳатига олиб борилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 850,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

 

Мулоҳаза билдириш