Нукус шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2014 йил 1-13 июн кунлари давомида Нукус шаҳри Олимпия захиралари коллежида, Амударё тумани “Тошёп” овул фуқаролар йиғинида, “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида, 76-сонли ўрта мактабда, Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида, Нукус шаҳри Гидроимиларация ва сув ҳўжалиги коллежи, Амударё қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежларида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

1-13 июн кунлари давомида Амударё тумани “Олмазор” қишлоқ врчлик пунктида, “Арқа Бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинн, “Ўрта қалъа” қишлоқ врачлик пунктларида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш