Зомин тумани “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзусида семинарлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 22 май куни Жиззах педагогика касб-ҳунар коллежида “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

20 май куни Зомин туман 60-сонли умумтаълим ўрта мактабида Грант лойиҳаси бўйича 26та 9 йиллик мактабларнинг ҳар биридан энг етакчи ўқувчилардан бир нафар ўғил бола ва бир нафар“Ораста қизлар” тўгараги раҳбари бўлган қиз болалар иштирокида “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуида семинарлар слайдлар асосида ўтказилди. “Ўсмир қизлар учун” ва “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзуларида буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 56 нафарни ташкил этди. 23 май куни Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзусида семинарлар ўтказилди. “Ўсмир қизлар учун” ва “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш