Фонд томонидан 2014 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 360-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2014 йил 6 ойи давомида Фонд Марказий аппарати томонидан 2014 йилнинг 8 ва 10 январ кунлари Тошкент шаҳридаги 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда Тошкент вилоятидаги 14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами 100 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.

10 январ куни Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида “Ўзбегим ёшлари” ансамбли иштирокида ҳамда 13 январ куни Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти зобитлари ва курсантлари учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Суғдиёна” ўзбек миллий чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбирлар ўтказилди.

4 март куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги аёллар аҳлоқ тузатиш колониясида “Ўзбегим ёшлари” ансамбли иштирокида маданий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида аёллар учун фонд томонидан кийим-кечак, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари топширилди. Шунингдек, “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи вакиллари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

10 март куни “Ёшлар” ижод саройида 8 март Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 16 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан учрашув ўтказилди. Фонд томонидан 16 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларига совғалар берилди.

10 март куни “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг сузиш, синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт залида эса спортнинг гимнастрада ва спорт рақси турлари бўйича “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги III Республика спорт фестивали.ўтказилди. Мусобақаларда ҳар бир жамоа таркибида 16-20 нафардан иштирокчи қатнашди. Фестивалда жами 300 нафардан ортиқ 1998-2006 йилларда туғилган ўсмир болалар ва қизлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди. Фонднинг жами ҳаражати 4,4 млн. сўмни ташкил этди.

17 март куни фонд биносида Тошкент шаҳрида ижод қилаётган иқтидорли ранг-тасвир устаси Мамедова Дилоромнинг “Баҳор палитраси” деб номланган шахсий расмлар кўргазмаси ташкиллаштирилди. Ушбу кўргазмага 17 апрел куни Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейининг 40 нафар ўқувчилари ташриф буюришди.

24-26 март кунлари ёш мусиқачилар ўртасидаги “Санъат ғунчалари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабларида таълим олувчи вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 200 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи зали ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Кичик залида зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида бўлиб ўтди. Фонднинг жами ҳаражати 2,2 млн. сўмни ташкил этди.

25-27 март кунлари 2007 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ушбу фестивал болалар ва ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган Давлат дастурини бажариш, шунингдек республикамизнинг келажакдаги маданиятининг ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилгандир. Форум иштирокчилари: мактабгача таълим муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари, санъат лицей ва коллежлари, олий мусиқа даргоҳларидаги оркестр ҳамда ансамбллар билан биргаликда, профессионал жамоалардан ташкил топгандир. Фестивалда Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ҳамда Сирдарё каби шаҳар ва вилоятлардан 58 та жамоа қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 1000 нафардан ортди. Уларнинг ёши эса 3 ёшдан 70 ёшгачани ташкил этди. Ўзбекистон давлат консерваториясида “Наврўз садолари” VII Республика халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларининг фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Андижон вилояти Жалалқудуқ тумани 2-сонли “Ғунча” ва Пахтаобод туманининг 21-сонли ҳамда Тошкент шаҳар 106-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатининг “Нола” чолғучилар ансамбли мактабгача таълим муассасаларининг болалар ансамбллари иштирок этди. Фонднинг жами ҳаражати 8,8 млн. сўмни ташкил этди.

28 март куни Тошкент шаҳридаги 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда 25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаби тарбияланувчилари ва Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи жами 50 нафар болалар учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.

2 апрел куни Республика Кўзи ожизлар кутубхонасида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан Тошкент шаҳар кўзи ожиз болалар мактаб интернати ўқувчилари ўртасида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз” номли бадиий тадбир ўтказилди. Фонд томонидан 50 нафар имконияти чекланган болаларга совғалар берилди.

12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Маданият саройининг “Ёш техник” тўгараги аъзолари ўртасида “Мен ҳам косманавт бўламан” номли кўрик-танлов ўтказилди.

22 апрел куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўқув марказида авиакомпания аёл ходимлари ўртасида “Соғлом болалар-обод ва фаровон жамият кафолати ва унинг гаровидир” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Фонд томонидан 11 нафар иштирокчи аёлларга совғалар берилди.

25 апрел куни Тошкент шаҳар Талабалар шаҳарчаси спорт мажмуасида “Соғлом аёл-соғлом жамият” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорликда ташкил этди. Фонд томонидан 3 та совриндор жамоага   209,1 минг сўмлик совғалар топширилди.

7 май куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Ариран” қариялар уйида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Суғдиёна” ўзбек миллий чолғулари камер оркестри томонидан концерт дастури намойиш этилди.

16 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” фонди ва “Сен ёлғиз эмассан” жамғармалари томонидан 18 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.

27 май куни “Соғлом авлод учун” фонди, Халқ таълими ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Меҳрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказди. Байрам тадбирида Тошкент (14-15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари) ва Сирдарё (Гулистон Болалар шаҳарчаси) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги (21, 22, 23, 24, 30, 31-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS Bolalar mahallalari) жами 1300 нафарга “Меҳрибонлик” уйлари ва Мудофаа вазирлиги тизимидаги ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва Республика болалар форуми иштирокчилари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилди.

29 май куни Тошкент шаҳар Ҳамза туманида жойлашган 22-сонли ҳарбий шаҳарчада Мудофаа вазирлигига қарашли мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган 100 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида “Соғломжон полвонжон” номли оммавий спорт тадбирлари ташкил этилди. Фонд томонидан 30 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.

30 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйи “Ер куррасида тинчлик” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Танловда 3-15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида ижод қилаётган иқтидорли, ёш ранг-тасвир устаси Сагатова Камиланинг шахсий расмлар кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилди.

30-31 май кунлари Тошкент шаҳар 6-сон болалар стоматология поликлиникасида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Соғлом табассум куни” хайрия акцияси ўтказилди. Фонд томонидан 30 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.

1 июн куни Тошкент шаҳридаги Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Республикадаги 6 та “Мурувват” уйлари ногирон болалари ўртасида спорт ўйинлари ўтказилди. Фонд томонидан ҳар бир жамоаларга совғалар берилди.

4 июн куни Республика қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Борлиғимсан болажон” номли маърифий тадбир ўтказилди. Фонд томонидан 100 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.

11 июн куни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди 2013-2014 ўқув йили болаларнинг ёзги таътил вақтларида дам олишларини мазмунли ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги Болалар шаҳарчаларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Бухоро шаҳрига бир кунлик (50 нафар тарбияланувчилар учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан бепул темир йўл чипталари ажратилди ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан болалар 3 маҳал иссиқ овқатлар билан таъминланди.) саёҳат ташкиллаштирди. Саёҳат давомида болажонлар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди болаларнинг ёзги таътил вақтларида дам олишларини мазмунли ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этиш учун кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари қўллаб-қувватлаш мақсадида, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасининг грант маблағлари доирасида Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳида 2 мавсумли соғломлаштириш оромгоҳи иш бошлади. Оромгоҳ иш фаолияти фаолияти давомида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларининг жами 320 нафар болалари қамраб олинди. 1-мавсум 2014 йил 16-27 июн кунлари ташкил қилинди. Жами ҳаражат 54,0 млн. сўмни ташкил этди. Шунингдек Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг жами 106 нафар болалари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида 27 июндан 11 июлга қадар 1 мавсум  ўз иш фаолиятини бошлайди. Жами ҳаражат 40,5 млн. сўмни ташкил этди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари