142 нафар аҳоли орасида “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуcида маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15-30 июн кунлари оралиғида Жалолқудуқ тумани “Дўнг қишлоқ”, “Ҳамзаобод”, “Иттифоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Тўплас”, “Гозичеки”, “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. 142 нафар аҳоли орасида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди.

15-30 июн кунлари оралиғида Жалолқудуқ тумани “Хасанқовоқ”, “Бозор боши”, “Достонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 112 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон, санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ўсмир қизларга “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳафаза қилиш” борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Жалолқудуқ туманининг “Усмонобод”, “Қатортол”, “Ибн-Сино” ва “Ахча” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан биргаликда аҳолининг 138 нафар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказилди. 27 та оила билан суҳбат қурилиб, вояга етмаган ўсмирлар билан ёшларни ҳаётда касб, ҳунар эгаллашлари ҳақида суҳбатлар ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш