Навбаҳор туманининг “Вомитон” қишлоқ фуқаролар йиғинида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11-30 июн кунлари оралиғида Навбаҳор туманининг “Вомитон” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Армижон”, “Сарбозор”, “Навкар”, “Чорбоғгузар”, “Қушқочди” ва “Қарожон” маҳалла фуқаролар йиғинларида, “Зарафшон”, “Хашман”, “Янгиқўрғон”, “Суперкент”, “Жамбул”, “Қоражон” қишлоқ врачлик пунктларига қарашли аҳоли ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

11-30 июн кунлари оралиғида Навбаҳор туманининг “Вомитон” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Армижон”, “Сарбозор”, “Навкар”, “Чорбоғгузар”, “Қушқочди” ва “Қарожон” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Зарафшон”, “Хашман”, “Янгиқўрғон”, “Суперкент”, “Жамбул”, “Қоражон” қишлоқ врачлик пунктларига қарашли аҳоли ўртасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш