Термиз шаҳар 12-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларига 1200 дона витаминли соклар ажратилиб етказиб берилди

Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15-30 июн кунлари оралиғида маҳаллаларда ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий қисмларида ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш, “Соғлом она-соғлом бола” мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини аҳолига тушунтириш ва уларнинг онгига етказиш мақсадида, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида “Гиёҳвандликни олдини олиш”, “ОИТС ва ОИВ касаллиги ва унинг профилактикаси”, “Репродуктив саломатлик”, “Ногирон бола туғилишини олдини олиш”, “Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг ҳавф-хатари”, “Соғлом она-соғлом бола”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш”, “Соғлом овқатланишга 12 қадам”, “Она сути моҳияти” каби мавзуларда тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди. Тадбирда 350 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

15-30 июн кунлари оралиғиди Термиз шаҳар 12-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларининг 80 нафар болаларига 4 маротаба тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилиб 1200 дона витаминли соклар ажратилиб етказиб берилди. Термиз шаҳар ва Сариосиё, Олтинсой ва Денов туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан 117 нафарини ҳар бирини қамраб олган ҳолда аниқ йўналтирилган мақсадли хайрия тадбири ташкил этилди. “Соғлом бола йили”да вилоят бўйича болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш, болалар оромгоҳларини ёзги мавсумга тайёрлашда вилоятда мавжуд 9 та болалар ёзги оромгоҳларини биринчи тиббий ёрдам аптечкалари билан таъминлаш мақсадида вилоят филиали ҳисобидан 9 дона биринчи тиббий ёрдамда ишлатиладиган дори-дармонлар хайрия ёрдами тариқасида берилди. Болалар ёзги дам олишни мароқли ўтказиш мақсадида Термиз шаҳар ва Термиз туманидаги кам таъминланган оила болаларини 6-14 ёшгача бўлган 14 нафарини вилоят филиали томонидан турли спорт тўгаракларига жалб этилди.

Мулоҳаза билдириш