40 нафар вояга етмаганлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 18-27 июн кунлари Чиноз тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 нафар, “Кўтарма” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Исломобод”, “Бирлик” ва “Кўтарма” маҳаллаларида 8 нафар, “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “М.Очилов”, “К.Бобоев”, “Сарбозор” ва “Оқ олтин” маҳаллаларида 6 нафар, “Хўжа” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 нафар, “И.Шарипов” маҳалла фуқароалар йиғинида 4 нафар, “Каттатепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 нафар, “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Обиҳаёт” ва “Марказий” маҳаллаларида жами 40 нафар вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Диарея нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш