323 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси   1-15 июл кунлари оралиғида Андижон шаҳрининг “Меҳнат”, “Саъдий” ва “С.Жўра” маҳалла фуқаролар йиғинларида, Жалолқудуқ туманининг “Шархон чеки” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирларда 204 нафар фуқаро қатнашди, 3 маротаба маъруза ўқилди.

1-15 июл кунлари оралиғида Жалолқудуқ туманининг “Оқбулоқ” болалар оромгоҳида, Хонобод шаҳрининг “Мехмонобод”, “Фозиломон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқароларидан 323 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб дори-дармон, санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ўсмир қизларга оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳафаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди буклетлар берилди. Жалолқудуқ туманининг “Бештол” ва “Тешиктош” қишлоқ врачлик пунктлари мутахассислари билан биргаликда аҳолининг 52 нафар фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш билан биргаликда бепул мурувват дорилар ҳамда санитария-гигиена воситалар тарқатилди. 17 та оила билан суҳбат қурилиб, вояга етмаган ўсмирлари бор оилалар билан таълимнинг узвийлиги ёшларнинг ҳаётда ҳунар эгаллашлари ҳақида суҳбатлар олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш