Яккабоғ туманида аёллар ўртасида тиббий кўрик ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 3 июл куни Яккабоғ тумани “Татар” қишлоғида аёллар ўртасида тиббий кўрик ўтказилди. Кўрикдан сўнг қизларни дарсларга ўз вақтида қатнашишларини назорат қилиш уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш ва оилавий ҳаётга тайёлаш мавзуида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда қизларни кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқ қоидалари уларни соғлом турмуш тарзига риоя қилиш каби мавзуларда ўсмир қизлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбатлари ўтказилди. Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни пазандачилик, тикиш ва бичиш тўгараклари аъзо қилиш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

9-10 июл кунлари “Сен соғлом турмуш тарзини танла!” шиори остида эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатларини тиббий асосларга таянган ҳолда статистик маълумотлар орқали унинг олдини олиш борасида Китоб туманидаги “Нурафшон” ва “Ёш алангачи” номли ёзги дам олиш оромгоҳларида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўсмир қизларни ёзги таътил вақтларида тўгаракга қўпроқ жалб қилиш шунингдек, улар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спортнинг маълум бир тури билан мунтазам шуғулланишлари борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, фонд ҳудудий филиаллари томонидан уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар, эслатмалар ва совғалар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш