Зомин туманида 86 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 3 июн куни Зомин туман “Бешкуви” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Увол” қишлоқ врачлик пунктида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” ва “Сиз скрининг текширувини биласизми?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 86 нафарни ташкил этди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. 4 июл куни “Бешкуви” қишлоқ фуқаролар йиғинида ва “Қорамозор” қишлоқ врачлик пунктларида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 92 нафарни ташкил этди.

3 июн куни 03195-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирокида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Ҳомиладор аёллар нималарни билиш керак” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 75 нафарни ташкил этди. Зомин туман Ғолиб қишлоқ врачлик пунктларида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар 230 нафарни тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш